Сузоқда 37 тонна бензин олиб кетаётган автомобиль ёниб кетди

 3-февраль куни Сузоқ тумани Тупроқ-Бел ҳудудида Бишкекдан Ўшга бензин ташийдиган автосистернада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, ёнғинга Сузоқ туманидан ўт ўчириш машинаси жалб қилинган. Ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли бензовознинг кабинасидан чиққан ёнғинни цистернасига ўтказилмай ўчирилди. Бензовозда 37 тонна АИ-92 бензини бўлган. Ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ