Қирғизистонда сўннги кун давомида COVID-19 касаллиги туфайли Бишкекда бир бемор вафот этди. Касалликдан ўлганлар сони 1415 кишига етди.
Бугун, 3-февраль ҳолатига кўра 116 киши коронавирус билан қайд қилинган. Март ойидан бери вирусни юқтирганлар сони 84 762 кишига етди.
Бир кунда COVID-19дан 130 бемор шифо топди. Беморларнинг умумий сони 81 минг 232 га етди.
Ҳозирда 533 бемор касалхоналарда даволанмоқда, улардан 32 нафари ўта оғир аҳволда.
Уйда даволанаётган 646 бемор бор.