Футбол: Мьянмадаги воқеалар Қирғизистон билан бўладиган ўйинга халақит берадими?

Аввалроқ Мьянмада ҳарбийлари ҳокимиятни эгаллаб олиб, бир йилга  фавқулодда ҳолат эълон қилишгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу воқеалар Мьянма – Қирғизистон ўйинига тўсқинлик қиладими?- деган саволга Қирғизистон футбол иттифоқи  қуйидагича жавоб берди.

 

«Бу борада Мьянма ва Қирғизистон ўртасидаги ўйинни Осиё Футбол Конфедерацияси ҳал қилади. Барча қарорларни ОФК қабул қилади», – деб маълум қилади Футбол иттифоқи вакиллари.

Жаҳон чемпионатига саралаш босқичидаги Мьянма ва Қирғизистон ўртасидаги ўйин 30-март куни Мьянманинг Мандалай шаҳридаги «Mandalar Thir» стадионида бўлиб ўтади, ушбу ўйингоҳ 30 минг томошабин сиғдира олади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ