Парламентдаги кўпчилик коалицияси Улуқбек Мариповни бош вазир лавозимига кўрсатди

Бугун, 1-февраль куни Олий Кенгашдаги кўпчилик коалицияси янги ҳукуматни тайинлаш учун йиғилди. Мажлисда Бош вазир лавозимига номзодни кўрсатиш, шунингдек янги ҳукуматни тасдиқлаш масаласи муҳокама қилинмоқда.

 

Кўпчилик коалицияси Бош вазир лавозимига Ҳисоб палатаси раиси Улуқбек Мариповни таклиф қилди. Унинг номзоди «Республика-Ата Журт» фракцияси томонидан илгари сурилган.

41 ёшли Улуқбек Марипов 2006-йилдан 2016-йилгача президент маъмуриятида турли лавозимларда ишлаган. Шунингдек, у Президент аппарати раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган. У 2016 йил март ойида Ҳисоб палатасининг раиси этиб тайинланган.

 

Норасмий манбаларга кўра, Улуқбек Марипов собиқ бош вазир ўринбосари Асқарбек Шадиевнинг вакил ўғли. Шадиев «ваколатини суиистеъмол қилиш» ва «давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш» айбловлари билан мамлакатни тарк этган.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ