COVID-19: Бир суткада 59 киши янги қайд қилиниб, 91 бемор тузалди

Бугун, 1-февраль ҳолатига кўра, 59 кишида тожливирус қайд қилинган. Қирғизистонда вирус юқтирганларнинг умумий сони 84 589 кишига етди.

 

Сўнгги бир суткада COVID-19 дан ўлим ҳолатлари қайд этилмади. Ўлганларнинг умумий сони 1412 га етди.

Сўнгги суткада 91 киши вирусдан тузалди. Беморларнинг умумий сони 80 минг 987 кишига етди.

 

581 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Улардан 30 кишининг аҳволи ўта оғир, 166 кишининг аҳволи оғир, 383 беморнинг аҳволи ўртача, 2 кишининг аҳволи қониқарли.

 

Уйда даволанаётган 674 бемор бор.

Бишкекда бир кун давомида 3 нафар тиббиёт ходими тожливирусни юқтирган, тузалганлар қайд қилинмади.

COVID-19  тиббий ходимлар орасида 4176 ҳолати қайд қилинган, улардан 4090 нафар шифокор соғайиб кетган.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ