Бу йил қирғизистонлик спортчилар 15 халқаро мусобақаларда қатнашадилар

Қирғизистон спортчилари бу йил 15 та йирик халқаро мусобақа ва чемпионатларда қатнашадилар. Бу ҳақда Ёшлар ишлари, жисмоний тарбия ва спорт давлат агентлиги томонидан 2021-йил учун қабул қилинган тақвимий режада келтирилган, деб хабар беради агентлик матбуот хизмати.

 

Ушбу мусобақаларнинг энг муҳими 2020-йили Япониянинг Токио шаҳрида ўтиши режалаштирилиб, коронавирус пандемияси сабабли 2021-йилга қолдирилган Олимпия ўйинлари ҳисобланади. Мусобақа 23-июлдан 8-августгача давом этади Ҳозирда олти нафар ватанимизнинг спортчилари лицензияга эга. Давлат агентлиги спортнинг 13 тури бўйича 21 та лицензияни олишни режалаштираётганини маълум қилган. Олимпиададан кейин Паралимпия ўйинлари режалаштирилган. Унда қирғизистонлик спортчилар ҳам иштирок этишади.

 

Мамлакатимиз эса учта халқаро турнирга мезбонлик қилади. Улар Run the Silk road Иссиқкўл халқаро ШҲТ марафони (май), триатлон бўйича Осиё чемпионати (сентябрь), шунингдек, Иссиқкўл ўйинлари. Бундан ташқари, миллий спортнинг вакиллари Туркияда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида қатнашадилар. Мусобақа санаси ҳали эълон қилинмаган. Шунингдек айрим мусобақалар қайси мамлакатларда бўлиб ўтиши аниқ эмас.

 

  • Бошқа йирик спорт тадбирлари:

  • МДҲ ўйинлари (Россия);

  • Сурдлимпиада ўйинлари;

  • Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари (Таиланд);

  • Осиё пляж ўйинлари;

  • Ислом бирдамлик ўйинлари (Туркия);

  • Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари (Хитой);

  • Дзюдо бўйича лицензияланган Осиё чемпионати;

  • Регби бўйича Осиё чемпионати;

  • Волейбол бўйича чорлов кубоги.

Жадвалга республика миқёсидаги мусобақалар ва спортчиларнинг халқаро турнирларда қатнашиши бўйича тадбирлар киритилган.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ