Тожливирус 76 кишида аниқланиб, икки бемор вафот этди

Қирғизистонда сўнгги 24 соат ичида икки киши тожливирусдан вафот этди. Республика штаби маълумотларига кўра тожливирус Бишкекда 27, Ўш шаҳрида 3, Чуй вилоятида 28, Ўш вилоятида 5, Норин вилоятида 1, Жалолобод вилоятида 9 кишида аниқланган.

 

Шунингдек бир кунда 138 киши тожливирусдан соғайди.

«Бишкекда – 52, Чуй вилоятида – 50, Ўш вилоятида – 4, Норин вилоятида – 2, Иссиқкўл вилоятида – 20, Жалолобод вилоятида – 7, Боткен вилоятида – 3 нафар бемор тожливирусдан соғайган. «, дейилади маълумотда.

Жами 1411 киши тожливирусдан вафот этди. Ўтган сутка давомида Бишкекда COVID-19 касаллигидан икки киши вафот этди.

Бугунги кунда тожливирус билан касалланган 598 бемор касалхоналарда ва 732 амбулатория шароитида даволанмоқда.

 

“Бир кун ичида мамлакат бўйлаб иккита тиббиёт ходими тожливирусни юқтириб олди. Уй карантинидан бир шифокор чиқарилган. «Пандемия бошланганидан бери 4173 тиббиёт ходими тожливирусни юқтирган, улардан 4088 нафари соғайган», дейилади хабарда.

Қирғизистонда пандемия бошланганидан бери 84 минг 453 киши тожливирус билан касалланган. Шулардан 80 минг 781 киши тузалиб, 1 минг 411 киши вафот этди.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ