COVID-19: Ҳозирги кунда мингдан ортиқ бемор даволанмоқда

Ўтган сутка давомида Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида бир киши тожливирусдан вафот этди. Тожливирусдан ўлганлар сони 1409 кишига етди.

 

Бугун, 29-январь куни Қирғизистонда 74 кишида тожливирус аниқланди. Бишкек шаҳрида 53 ҳолат, Ўш вилоятида-1, Чуй вилоятида-11,   Ўш вилоятида-5,  Талас ва Норин вилоятларида биттадан ҳолат, Жалолободда иккитаси қайд этилган.

Март ойидан бери вирусни юқтирганлар сони 84 377 кишига етди.

Сўнгги 24 соат ичида 162 киши COVID-19дан соғайди:

Бишкек шаҳри – 69;

Ўш шаҳри – 1;

Чуй вилояти – 51;

Ўш вилояти – 3;

Талас вилояти – 2;

Норин вилояти – 6;

Иссиқкўл вилояти – 22;

Жалолобод вилояти – 74

Боткен вилояти – 1.

Қирғизистонда тожливирус билан касалланганлар сони 80643 кишига етди.

Бир кун ичида қизил зонада ишлайдиган 1 нафар тиббиёт ходими тожливирусни юқтириб олган, 4 нафар ходим соғайди. COVID-19 билан қайд қилинган шифокорлар сони 4171 кишига етди, шундан 4087 нафари соғайиб кетди.

Айни пайтда 600 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Шулардан 23 кишининг аҳволи ўта оғир, 180 беморнинг аҳволи оғир, 394 кишининг аҳволи ўртача, 3 кишининг аҳволи қониқарли.

Уйда даволанаётган 700 дан ортиқ бемор бор.

 

 

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ