«Дўрдўй» ва «Олай» клубларининг ОФК кубогидаги рақиблари аниқланди

Бугун, 27-январь куни Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтиб, Қирғизистоннинг жамоаларини рақиблари аниқланди. Спорт мусобақаси халқаро ташкилотнинг Куала-Лумпурдаги штаб-квартирасида бўлиб ўтиб, The AFC Hub Youtube канали орқали жонли эфирда намойиш этилди.

Мусобақада Қирғизистондан иккита жамоа – республика чемпиони, Бишкекнинг «Дўрдўй» и ва мамлакат кубоги ғолиби Ўшнинг «Олай» жамоаси иштирок этади.

 

Қура натижасига кўра «Дўрдўй» Е гуруҳига тушиб қолди. У Тожикистон кубоги ғолиби «Равшан» ва Туркманистон вице-чемпиони «Ахал» билан беллашади.

Ўшнинг «Олай»и » F» гуруҳида АГМК ёки «Насаф» (Ўзбекистон), «Олтин Асир» (Туркманистон чемпиони) ва «Хўжанд» (Тожикистон вице-чемпиони) билан тўқнаш келади.

ОФК Кубоги бу йил янгиланган, марказлаштирилган шаклда бўлиб ўтади, саралаш босқичи ўтказилмайди. Жамоа ўйинлари 14-20 май кунларига режалаштирилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ