«Ўш» бозори атрофидаги фоҳишахоналар  йўқ қилинади

Бишкек мэрияси Ўш бозори атрофидаги фоҳишахоналарни ёпмоқчи. Бу ҳақда шаҳар мэрия матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Хусусан, улар Чуй проспекти, Бейшеналиева, Рисқулов ва Павлов кўчалари ҳудудини назорат остига олишди.

Ленин тумани маъмурияти бозорни тартибга келтириш мақсадида яна бир қанча масалаларни кўтарган. Улар орасида жамоат транспорти оқимини тартибга солиш мақсадида очиқ бозорларни йўқ қилиш вазифаси ҳам бор.

Туман ҳокимлиги ходимларига савдо қоидаларини бузмаслик ҳақида огоҳлантирилиб, рейдлар ўтказиш бўйича кўрсатмалар берди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ