Депутат инглиз тилини болалар боғчасидан ёки 1-синфдан ўқитишни таклиф қилди

“Баъзи мамлакатларда болалар боғчасида инглиз тилини ўргатиш амалиёти мавжуд. Бизда қандай? ”деб сўради депутат Бейшенали Нурдинов Олий Кенгаш йиғилишида Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Надира Жусупбековадан.

 

Жусупбекованинг таъкидлашича, болалар боғчаларида қирғиз ва рус тиллари мажбурий фан сифатида, инглиз тили эса 3-5 синфлардан бошлаб қўшимча фан сифатида ўқитилмоқда.

 

“Менинг ўзим 5-синфдан бошлаб ўқиганман. Бу эса кеч экан. Болалар 1-синфдан ёки болалар боғчасидан билимларни сингдира олган вақтидан бошлаш керак. Бизда бусиз ҳам кераксиз дарслар кўп. Менимча, бунга ҳеч қандай пул талаб қилинмайди «, деди депутат.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ