Германия Қирғизистоннинг қарзини кечади, аммо битта шарти бор

Германия Қирғизистоннинг 14,9 миллион евролик қарзини кечиришга тайёр. Бу пулни ипотека кредити учун сарфлаши кифоя. Бу ҳақда журналистларга Молия вазирлиги давлат қарзи бошқармаси бошлиғи Руслан Татиков айтиб ўтди.

Унга кўра, ўтган йили вазирлик ташқи қарзни бекор қилиш тўғрисида бир неча мамлакатларга мурожаат қилган. Фақат Германия бунга рози бўлди.

«Фақатгина Германия қарзни бекор қилишга розилигини берди. Ҳужжат ҳали имзоланмаган, аммо музокаралар бўлиб ўтди», – деди Татиков.

Унинг қўшимча қилишича, энди маблағ Давлат ипотека компаниясига сарфланиши кутилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ