COVID-19: Сўнгги суткада Бишкекда учта бемор вафот этди

Қирғизистонда сўнгги суткада тожливирусдан Бишкек шаҳрида уч бемор вафот этди. Касалликдан ўлганлар сони 1405 кишига етди.

27-январь ҳолатига кўра COVID-19 вирусининг 107 янги касаллиги қайд этилди. Мамлакатда тожливирус билан касалланганларнинг умумий сони 84 175 тани ташкил қилмоқда.

Бир кунда 148 бемор COVID-19 дан соғайди. Соғайганларнинг умумий сони 80330 кишини ташкил этмоқда.

Сўнгги 24 соат ичида тиббиёт ҳодимлари орасида вирусни юқтирганлар қайд қилинмади, шу куни учта шифокор тузалган. COVID-19 вирусини жами 4168 нафар тиббиёт ходими юқтирган, улардан 4080 нафари тузалган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ