Ўш вилоятида кўзи ожизлар учун махсус диний мактаб қуриш масаласи муҳокама қилинди

Бугун, 26-январь куни Ўш вилояти Мусулмонлар маҳкамасида кўзи ожизларнинг ўқитувчилари иштирокида кўзи ожизларни диний маърифатига бағишланган махсус муассаса ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

 

Тадбирда Ўш вилояти мусулмонлари қозиси Самидин қори Атабаев, ўқув бўлими бошлиғи Ақжол хожи Бакиров, қурилиш ва масжид мутахассиси Абдималик хожи Турсунбеков, маҳалла ходимлари ва вилоятдаги кўзи ожизларнинг ўқитувчилари иштирок этишди.

Йиғилишда вилоят қозиси Самидин Атабев кўзи ожизлар учун махсус диний мактаб қуриш зарурлигини таъкидлаб, қозиёт ҳодимларига бир қатор кўрсатмалар берди.

“Кўзи ожизлар ҳар йили 40 га яқин кўр болаларни тарбиялаб, ўз билимларини беришади. Ўз вақтида биз улар учун энг яхши шароитларни яратиб бергандик. Вақт ўтиши билан у талабларга жавоб беролмай, бошқа ҳудудга кўчиб ўтишга мажбур бўлишди. Афсуски, улар у ердан ҳам кўчиб кетишга мажбур бўлмоқдалар. Энди улар учун махсус мадраса ёки ўқув маркази қуришимиз керак. Мен ҳар бир фуқарони кўзи ожизларга таълим олишда ёрдам беришга чақираман «, – деди вилоят қозиси Самидин қори Атабаев.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ