Ўтган йили мамлакатда 510 897 марта йўл ҳаракати қоидалари бузилган

2020-йилда мамлакатда 510 897 та йўл ҳаракати қоидалари ва жамоат тартиби бузилган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Улар орасида:

– 194 минг 5 маротаба йўл белгилари ва чизиқлари, босиб ўтиш, тўхташ жойлари қоидаларининг бузилиши;

– маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш – 8679 марта;

– транспорт воситасини ўз вақтида текширмаслик – 2176 та ҳолат;

– транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқисиз бошқариш – 3083 та ҳолат;

– транспорт қисмларини рухсатсиз алмаштириш – 1588 марта;

– тегишли ҳужжатларсиз ҳайдовчилар – 8654 марта;

– юқори тезликда ҳайдаш – 72 минг 45 марта;

– Йўл ҳаракати қоидаларининг бошқа турларини бузганлар – 220 минг 667 марта.

Ўтган йили 39 331 та машина жарима майдонига киргизилган.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ