Қирғизистонга ПЗР-тестининг натижаларисиз келган фуқаро қайта ортга қайтариладими?

Қирғизистонга самолётда келган фуқароларни ПЗР-тестини ўтказиш талаблари мамлакатга тожливируснинг янги турини кириб келишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Бу ҳақда Жамоат соғлиғини сақлаш бош мутахассиси Бақтигул Исмаилова «Марал» радиосига берган суҳбатида маълум қилди.

 

Унга кўра, агар тест бўйича маълумотноманинг муддати тугаса ва фуқаро Қирғизистонга тест топширмасдан келса, у аэропортда тестдан ўтказилади. У ортга қайтарилмайди.

Агар фуқаро мамлакатга иситмаси ёки вирус белгилари билан кирса, у касалхонага ётқизилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 23-январидан бошлаб мамлакатга самолёт билан келган қирғизистонликлар сўнгги 72 соат ичида ПЗР тестидан ўтишлари керак. Қарор тожливируснинг янги турини мамлакатга кириб келишининг олдини олиш учун қабул қилинган.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ