COVID биринчи қайд қилинган Жалолободга 11 та тез ёрдам машинаси берилди

Жалолобод вилоятидаги тиббиёт муассасаларига 11 та тез ёрдам машинаси топширилди. Бу ҳақда ҳукуматнинг вилоятдаги ваколатхонасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тез ёрдам машиналарини топшириш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев иштирок этди. Унинг сўзларига кўра, Ўтган йили тожливирус билан касалланган биринчи бемор Жалолободда қайд қилинган бўлиб, шифокорлар унга қарши курашда муҳим рол ўйнаган. Вазирнинг қўшимча қилишича, ҳукумат ушбу йўналишдаги шароитларни яхшилашга ҳаракат қилмоқда.

«Тез ёрдам машиналари Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банкининг гранти ҳисобидан молиялаштирилди», дейилади хабарда.

Вилоят раҳбари Абсаттар Сирғабаев минтақаларда ҳанузгача тез ёрдам машиналарига эҳтиёж борлигини таъкидлаб, пандемия шароитида тиббиёт муассасаларида камчиликлар мавжудлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, аҳоли соғлиғига ғамхўрлик қилиш учун замонавий тез ёрдам машиналарини етказиб бериш ходимларнинг юкини енгиллаштиради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ