Қирғизистонда 11 майдан жамоат транспорти фаолият юрита бошлайди

Хукумат Қирғизистонда иқтисодий фаолият босқичма босқич қайта тикланиши тартибини эълон қилди. Тадбиркорлик субъектларига тармоқдан қатьий назар 1, 11 ва 21 майдан бошлаб фаолият юритишлари учун рухсат берилади.

Унга кўра, шаҳарларда жамоат транспорти, айнан, троллейбус ва автобуслар 11 майдан иш бошлайди. Микроавтобуслар фаолияти ҳозирча тақиқланганича қолади.

«Жамоат транспортни ишга тушириш таваккалчилик, аммо пандемия пасайгудек бўлса, у ҳолда автобус ва троллейбуслар фаолиятига рухсат берилади. Маълумки, микроавтобуслар ҳозирча хавфсиз эмас», – деди бош вазир Мухаммедкалий Абилгазиев.

Микроавтобуслар фаолияти қачон бошланиши ҳақида маълумот берилмади.

Мамлакатда 1 майдан бошлаб таксомотор хизматларининг фаолиятига рухсат берилади, аммо таксилар икки кишидан ортиқ йўловчи олмаслиги керак. Ўша кундан бошлаб Техник хизмат кўрсатиш станциялари, жумладан теххизмат ва ремонт, мой алмаштириш, бўяш, шунингдек ювиш хизмати фаолият бошлаши мумкин.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ