Қирғизистонда  10-январда135 кишига тожливирус ташхиси қўйилган

Қирғизистонда 10-январь ҳолатига кўра 135 кишига тожливирус ташхиси қўйилган. Республика штаби маълумотларига кўра, мамлакатда ушбу вирус билан касалланганлар сони 82 273 тага етган.

Бир кунда икки киши тожливирусдан вафот этди, ўлимнинг умумий сони 1369 кишига етди.

Бир кун ичида 151 киши тожливирусдан соғайди ва тузалганларнинг умумий сони 77 минг 902 кишини ташкил этди.

Бугунги кунда касалхоналарда тожливирусдан 849 бемор, амбулатория шаклида 1225 бемор даволанмоқда.

Бир кун ичида 3 нафар тиббиёт ходими тожливирус билан касалланган. 6 ҳамшира уй карантинидан, 4 нафари касалхонадан соғайиб чиқишди.

Пандемия бошланганидан бери 4146 тиббиёт ходими тожливирус билан касалланган бўлиб, улардан 407 нафари соғайди.

 

 

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ