Мадумаров: Сайлов адолатли ўтмаяпти

Сайлов адолатли ўтмаяпти. Президентликка номзод Адахан Мадумаров бугун, 10-январь куни муддатидан аввалги президентлик сайловлари ва бошқарув шакли бўйича референдумда овоз бериш пайтида шундай деди.

 

«Кўчма овоз беришни кўрмоқдасизлар,  бундай ваҳшийликни Мустақилликдан кейинги 30 йил ичида кўрмаганмиз. Ижтимоий тармоқларда бетартибликларни кўришингиз мумкин. Ҳаммасига баҳо берадиган жамоатчилик бор ”, – деди Мадумаров.

Унга кўра, ташвиқотлар давомида жиддий хатоларга йўл қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Мадумаров Бишкекдаги 111211 сайлов участкасида овоз берди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ