Қирғизистонда коронавируснинг янги 21 ҳолати қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, коронавирусга чалинганлар Бишкек шаҳрида 13, Ўш вилоятида бир, Норин вилоятида 6 ва Боткен вилоятида бир нафар.

Сўнги бир кунда ушбу хасталикдан 21 одам соғайган.

Бугунги кунда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 729тага етди. Улардан 8 нафари вафот этган, 437таси эса шифо топган.

Кеча, республикадаги эпидемиологик вазият сабаб Бишкек, Ўш ва Жалолобод шаҳарларида, Норин вилоятининг От-Боши туманида фавқулотда холат муддати 10-майгача узайтирилган.

Қолган ҳудудларда фавқулотда холат тўхтатилиб, фавқулотда вазият тартиби кучида қолдирилади.

15-апрел куни коронавирусга қарши курашиш республика штаби таклифи билан президент фавқулотда холат муддатини 1-майгача узайтирган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ