Кимларга, қачондан ишлашга рухсат берилди (рўйхат)

Ҳукумат фавқулотда ҳолат режими амал қиладиган шаҳар ва туманларда босқичма босқич иқтисодий фаолият тикланиши борасидаги тартибни эълон қилди.

1 майдан қуйидаги соҳаларнинг фаолиятига рухсат берилади: саноат ва ишлаб чиқариш, қурилиш, таъмирлаш ва транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш, хусусий ва давлатга тегишли нотариусларнинг фаолияти, савдо: интернет-дўконлар, улгуржи савдо, автомобиллар эҳтиёт қисмлари, сартарошхона ва салонлар (соч олиш, бўяш ва турмаклаш), таксомотор паркларининг транспорт хизматлари (2 кишидан ортиқ бўлмаган йўловчиси билан).

«Бу соҳалар фаолиятининг эпидемиологик вазиятга таъсирини инобатга олган ҳолда, биз зарур мувозанат топилди, деган фикрга келдик. Бу босқичда катта талабга эҳтиёж бўлган хизматлар кўриб чиқилди», -дея таъкидлади бош вазир Мухаммедкалий Абилгазиев. Бироқ, унинг сўзларига қараганда, бозорлар ҳозирча ишламайди.

11 майдан одамлар кўп тўпланадиган жойлардаги фаолият ишга тушириладиган босқич амалга оширилади: молия ва бошқа хизматлар: Микромолия ташкилотлари, турагентликлар, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳаси, савдо: дўкон ва қурилиш материаллари бозори, транспорт хизмати соҳаси, жумладан автобус ва троллейбусларда йўловчи ташиш, микроавтобуслар истисно қилинади.

21 майдан қуйидагиларнинг иши тикланади: аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари, молия ва бошқа хизматлар: алмашув пунктлари, ломбардлар, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳаси, савдо соҳаси: савдо марказлари, буюм ва автомобил бозорлари, хусусий репетиторлар хизмати, хусусий оилавий ҳаммомлар ва СПА-марказлари.

Ҳукуматнинг таъкидлашича, эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда иқтисодий фаолият кўринишлари ўзгартирилиши мумкин. Иқтисодий соҳа фаолиятининг ҳар бир босқичида жарималар ва бошқа жазо чоралари кўзда тутилган.

Президент Сооронбай Жээнбеков 28 апрел куни Бишкек, Ўш, Жалолобод шаҳарлари, Норин вилоятининг Отбоши тумани ҳудудларида фавқулотда ҳолат режимини 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтириш борасидаги фармонни имзолади. Фармон имзоланган вақтдан кучга киради ва тасдиқлаш учун Жоғорку Кенешга юборилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ