Бишкекка Бирлашган Араб Амирликларидан 178 нафар қирғизистонлик қайтди

26 апрел куни Fly Dubai авиакомпаниясининг Дубай-Бишкек йўналишидаги рейси билан Қирғизистонга 178 нафар фуқоро келди. Бу ҳақда Республика оператив штаби маълум қилди.

Таъкдланишича, қўшимча чартер рейслари 3 ва 10 майга режалаштирилган. ҚРнинг БААдаги консуллигининг маълумотига кўра, Қирғизистонга яна таҳминан 280 фуқоро олиб келинади.

Сўнги ҳафталардаҚирғизистонга чартер рейслари билан Россия ва Туркиядан 700 дан ортиқ фуқоро келди.

Вазирлар маҳкамасининг маълумотига кўра, жаҳон бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқала бошлагач дунёнинг турли мамлакатларидан Қирғизистонга 4 мингдан ортиқ қирғизистонлик қайтиш истагини билдирган.

Бундан аввал Жоғорку Кенеш депутатлари хориждаги қирғизистонликларни қайтариш масаласида транспорт йўлаги ташкил қилиш ва чартер рейсларни уюштириш борасида зудлик билан чоралар кўриш мақсадида хукуматга топшириқ берган эди.

27 апрел ҳолатига кўра Қирғизистонда695 кишининг коронавирус инфекциясига чалингани қайд қилинди. Вирус тарқала бошланган даврдан бери 8 киши вафот этди, 395бемор соғайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ