Саудия Арабистонида дарра уриш жазоси бекор қилинди

Саудия Арабистони Олий суди дарра уриш жазосини бекор қилиш тўғрисида ажрим чиқарди. AFP агентлигининг хабар беришича, Олий суд ўз қарорини инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро меъёрларга амал қилиш шартлиги билан изоҳлаган.

Бундан буён дарра уриш ҳукм қилинган жиноятни содир этганлар қамалади ёки жаримага тортилади. Саудия Арабистони матбуоти бу қарор валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ўтказаётган ислоҳотлар доирасида қабул қилинган бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.

Айни пайтда Саудияда ўлим жазоси сақланиб қолинмоқда. Amnesty International халқаро ташкилотининг билдириишча, 2019 йилда Саудия Арабистонида 184 киши қатл қилинган.

24 апрелда эса Reuters агентлиги пойтахт Ар Риёддаги касалхоналарнинг бирида қамоқда сақланаётган таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абддуллоҳ ал Ҳамид вафот этганини хабар қилганди.

Хабарда айтилишича, 2013 йилдан бери қамоқда сақланаётган 69 ёшли ҳуқуқ фаоли касалхонага қамоқхонадан олиб келинган. Ал Ҳамид қиролликда инсон ҳуқуқлари бузилишини мониторинг қилувчи Саудия Арабистони фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ассоциацияси асосчиларидан бири эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ