Сўнгги 24 соат ичида Қирғизистонда битта бемор тожливирусдан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Вирус яна 122 кишида аниқланган. Улар: Бишкекда 43, Чуй вилоятида 39, Ўш вилоятида 7, Норин вилоятида 2, Иссиқкўл вилоятида 25, Жалолобод вилоятида 3 ва Боткен вилоятида 3 та.
Март ойидан бери 81156 киши вирусни юқтирган ва 1356 бемор вафот этган.