ИИВ: Янги йил тунида 184 та жиноят қайд этилиб, 2129 ҳайдовчи қоида бузди

Қирғизистонда  янги йил туни милициясига 184 та шикоят келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Шикоятларнинг 112 таси жиноят сифатида, 72 таси ҳуқуқбузарлик сифатида жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрига киритилган. Шунингдек, 18 та йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, 19 киши тан жароҳати олди. Айтишларича, бир инсон вафот этган. Автоинспектор йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги тўғрисида 2 минг 129 ҳайдовчига баённома тўлдирдилар.

Байрамда мамлакатда тартибни сақлаш учун 13 мингдан ортиқ милиция ходими жалб қилинган.

 

«Милиция ходимлари жамоат тартибини тўлиқ таъминлаб, ҳеч қандай жиддий қонунбузарликлар қайд этилмади. Тун тинчгина ўтди. Криминоген вазият тинчроқ бўлиб, одатдагидан камроқ жиноятлар содир бўлди. Айни пайтда мамлакатда вазият барқарор, милиция ходимлари кучайтирилган тартибда ишлашни давом эттирмоқдалар », – дейилади хабарда.

Милиция фуқароларни санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилишга ва оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойга боришда эҳтиёт бўлишга чақиради.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ