Андижонда аҳолини ярим тунда саҳарликка уйғотадиганлар пайдо бўлди (видео)

Ўзбекистон мусулмонлари ҳам ўтган ҳафта Исломда фарз қилинган амаллардан бири – рамазон ойи рўзасини тутишга киришди.

Бу видеода ҳовлилар орасидаги кўчадан туриб¸ азон оҳангида “Саҳарлик вақти бўлди” деб бор овозига қичқираëтган ëш йигит акс этган. Лип этиб кўринган кадрдан видеони машина ичкарисиа ўтирган бошқа шахс ëзиб олгани тушунилади.

20 секундлик видеода йигитнинг бевосита одамлар дарвозаси олдига бориб баралла қичқираëтгани ҳам кўринади.

Андижонликлардан бири тунги бундай бақир-чақирдан “ниҳоятда асаби бузилгани”ни билдирди.

“Бу қанақа гап? Тунги соат 2:30 да одамларнинг дарвозаси тагида бор овозига бақириб¸ саҳарликка тур¸ дейиш? Ҳозир 7-аср эмаску¸ одамларни бунақа қилиб уйғотадиган. Ҳамманинг уйида телефони¸ соати бор. Ким рўза тутган бўлса¸ ўзи қачон туришни билади. Тутмаганларга эса¸ бунақа даъватнинг вообше кераги йўқ. Қариялар¸ касаллар¸ ëш болалар бор. Нима ҳаққи бор бошқаларни бунақа безовта қилишга? Бировнинг уйи олдига келиб бунақа бақириш ўрнига¸ жуда тақводор бўлса¸ ана машинасини сотиб¸ ночорларга эҳсон қилсин”¸ деди бу видеони юборган андижонликлардан бири.

Юристлардан бири¸ Андижон канали тарғиб қилган воқеа Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддаси бўйича жазоланадиган ҳуқуқбузарлик эканини билдирди.

“Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш” деб номланган 192- моддада:

“Тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш” учун жавобгарлик белгиланган.

Бундай ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилса¸ базавий ҳисоблаш миқдори (ҳозирда 223 минг сўм) нинг учдан бир қисми, бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бу йилги рамазонда Ўзбекистон мусулмонлари идораси рўза тутиш билан боғлиқ саволларга туну кун жавоб бериш тизимини жорий этди ва бунинг учун махсус телефон рақамлари очди.

Мусулмонлар идорасининг ўзини таништирмаган уламосининг жавоби қуйидагича бўлди:- Исломда бундай анъана ҳам¸ амал ҳам йўқ. Булар энди ўзларича волонтëрлик қилиб¸ ўзича иш қилаëтган бўлиши мумкин. Исломда бор нарса шуки¸ саҳарликка туришдан олдин азон айтиш мумкин одамларни турғизиш учун. Рамазонда икки марта азон айтилган¸ деб келади айрим ҳадисларда. Биттаси одамларни саҳарликка турғизиш учун бўлган¸ биттаси саҳарлик тугаганини билдириш учун. Лекин бунақанги уйма-уй кириб¸ қанақадир воситалар билан одамларни уйғотиш деган нарса йўқ¸ деди Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг махсус рақамига жавоб берган уламо.

– Исломда бундай анъана ҳам¸ амал ҳам йўқ. Булар энди ўзларича волонтëрлик қилиб¸ ўзича иш қилаëтган бўлиши мумкин. Исломда бор нарса шуки¸ саҳарликка туришдан олдин азон айтиш мумкин одамларни турғизиш учун. Рамазонда икки марта азон айтилган¸ деб келади айрим ҳадисларда. Биттаси одамларни саҳарликка турғизиш учун бўлган¸ биттаси саҳарлик тугаганини билдириш учун. Лекин бунақанги уйма-уй кириб¸ қанақадир воситалар билан одамларни уйғотиш деган нарса йўқ¸ деди Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг махсус рақамига жавоб берган уламо.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ