Бир кунда Қирғизистонда яна бир киши тожливирусдан вафот этди, ўлимларнинг умумий сони 1354 кишига етди.
Сўнгги кун давомида 189 та COVID-19 касаллиги қайд этилди.
Хусусан, Бишкекда 65, Чуй вилоятида 63, Ўш вилоятида 13, Талас вилоятида 3, Норин вилоятида 3, Иссиқкўл вилоятида 24, Жалолобод вилоятида 10 ва Боткен вилоятида 8 та ҳолат қайд этилган.
Мамлакатда вирусни юқтирганларнинг умумий сони 80 минг 843 кишига етди.
30-декабрь ҳолатига кўра 290 киши соғайди. Улар:
Бишкек – 93;
Чуй вилояти – 96;
Ўш вилояти – 17;
Талас вилояти – 3;
Норин вилояти – 7;
Иссиқкўл вилояти – 36;
Жалолобод вилояти – 23;
Боткен вилояти – 7;
Ўш шаҳри – 8.
Шундай қилиб, тожливирусдан даволанганларнинг умумий сони 75 минг 624 кишига етди.
Бир кун ичида 4 нафар тиббиёт ходими тожливирус билан касалланганлиги аниқланди. Улардан бири қизил зонада юқтирди.
Худди шу куни 9 нафар шифокор соғайиб кетди. COVID-19 вирусини юқтирган шифокорларнинг умумий сони 4112 кишини ташкил этди, шулардан 3910 нафари соғайиб кетди.