Москвада қор тозалаш пайтида жалолободлик томдан қулаб вафот этди

 Москва шаҳрининг Хамовники тумани полицияси 31 ёшли қирғизистонлик йигит томдан қорни тозалаш пайтида йиқилиб ўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Маълум бўлишича, марҳум Жалолобод вилоятидан бўлади. Ҳодиса Москванинг 2-Врасжский тор кўчасида содир бўлган.

«Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси Хамовники тумани тергов бўлимига ҳар томонлама тергов ўтказилишини сўраб мурожаат қилди. Биз терговчига ҳам мурожаат қилдик», – деди ТИВ.

Бундан ташқари, меҳнат қонунчилигига мувофиқлигини текшириш учун Меҳнат инспекциясига хат юборилди. Вакиллик марҳумнинг қариндошлари билан боғланганиб алоқада ўрнатган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ