Президентликка номзодлар Адахан Мадумаров, Клара Сўўрўнқулова, Канибек Иманалиев ва Қанатбек Исаевлар сайловда тандем туздилар. Бу ҳақда Адахан Мадумаровнинг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилди.
Номзодлар 29-декабрь куни матбуот анжумани ўтказиб, бирлашишини эълон қилишади.
2021-йил 10-январда Қирғизистонда муддатидан олдин президент сайловлари бўлиб ўтади. Унда 18 нафар номзод иштирок этади. Сайловолди ташвиқоти олиб борилмоқда.