Қирғизистонда яна тўрт бемор тожливирусдан вафот этди

Қирғизистонда сўнгги бир кун ичида яна тўрт бемор тожливирусдан вафот этди. Уларнинг учтаси Бишкекда, биттаси Иссиқкўл вилоятида рўйхатдан ўтган.

 

Мамлакатда тожливирусдан ўлганларнинг умумий сони 1353 тага етди.

29-декабрь ҳолатига кўра яна 119 кишига тожливирус ташхиси қўйилган. Бишкекда 51 та, Ўш шаҳрида битта, Чуй вилоятида 28 та, Ўш вилоятида 10 та, Талас вилоятида 4 та, Норин вилоятида 5 та, Иссиқкўл вилоятида 18 та ва Жалолобод вилоятида 2 та ҳолат қайд этилган.

Пандемия бошланганидан бери 80 минг 654 киши вирусни юқтирган.

Сўнгги кун давомида 277 бемор COVID-19 дан соғайди. Улар:

Бишкек шаҳрида – 59;

Ўш шаҳри – 28;

Чуй вилояти – 64;

Ўш вилояти – 31;

Талас вилояти – 11;

Норин вилояти – 5;

Иссиқкўл вилояти – 32;

Жалолобод вилояти – 33;

Боткен вилояти – 14 киши соғайди.

Қирғизистонда тожливирус билан соғайганларнинг умумий сони 75 334 кишини ташкил қилади.

Сўнгги 24 соат ичида тожливирус билан касалланганларнинг иккитаси тиббиёт ходимларидир. Улардан бири Бишкекдаги қизил зонада ишлаётганда юқтирган. Яна бир ҳолат Талас вилоятида қайд этилган.

Шу куни 12 нафар ходим соғайиб кетди.

COVID-19 ташҳиси билан тиббиёт ходимлари ўртасида 4 108 ҳолат қайд қилинган, улардан 3901 нафари соғайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ