Ўш вилоятига 200-300 электромобиль сотиб олиш масаласи кўтарилди

Ўш, Қора-Сув ва бошқа жойлар учун электротаксилар сотиб олишимиз керак. Бу ҳақда бугун 28-декабрь куни 10 саноат корхона лойиҳаларини тадбиркорларга  таништириш маросимида Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Жарасул Абдураимов айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Ўш вилоятига электр энергияси билан қувват олувчи 200-300 дона автомобиль сотиб олиши керак.

 

«Eвропа ва бошқа мамлакатлар 2030 йилгача биз электромобилларга тўлиқ ўтамиз деб айтмоқдалар». Биз ҳам қўрқмаслигимиз керак. Ўш вилоятига 200-300 электр таксини сотиб олиш керак. «Ниссан Лиф» автомобиллари тахминан 15-16 минг доллар атофида, Хитойдан чиққанлар эса 8 минг доллардан сотилмоқда. Биз бундай лойиҳалардан қўрқмаслигимиз керак «, – деди Абдураимов.

 

У шунингдек, электромобиллар ишлаб чиқарадиган глобал компаниялар фаолияти ҳақида гапирди.

“Бишкекда электр транспорт воситалари учун 1-2 та қувват олиш станциялари очилган бўлиши керак. Баъзи элчихоналар электромашинага ўтибди. Шунингдек Иқтисодиёт вазирлигида баъзи бўлимларни электромашинага ўтказиш режаси ҳам бўлиши керак. Чунки бу бюджетни тежашга имкон беради », – деди Абдураимов.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ