Қора-Сувдаги қишлоқда бир йигитни отасининг кўз ўнгида отиб, машинасидан 100 минг доллар ўғирлаб кетишди

26-декабрь куни соат тахминан 10:00 да Қора-Сув тумани Қизил-Шарқ қишлоғида яшовчи ота ва ўғилни номаълум шахслар  тунаб кетишган. Бу ҳақда бугун, 28-декабрь куни Ўш ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда.

 

Милициянинг маълумотларига кўра, Қизил-Шарк қишлоғида шу қишлоқнинг 47 ёшли фуқароси О.С. ва унинг 24 ёшли ўғли С.С.  машина ҳайдаб кетаётган пайтида номаълум шахслар «Сангёнг Муссо»  русумли автомашинани сузиб тўхтатиб, қанчалиги аниқланмаган пулни ўғирлаб кетишган. Ушбу факт Қора-Сув тумани ИИБда Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми, 3-банди (Қароқчилик) билан қайд қилиниб, судгача бўлган тергов иши қўзғатилган.

 

Суриштирув давомида аниқланишича, қора ниқоб кийган уч нафар номаълум одам қарши чизиқда қора рангли «Сангёнг Муссо» русумли машина билан қарши йўналишида тўқнашиб тўхтатилган. Кейин у номаълум кўринишдаги тўппонча билан С.нинг оёғига ўқ узиб, С.О.нинг автомашинасидан қора сумкада 100000 АҚШ долларини ўғирлаб, уларни кутиб турган қизил «Дэу Нексия» машинасида воқеа жойидан қочиб кетишган. Ҳодиса жойидан ўқотар қуролнинг  гилзалари топилди. Қора рангли «Сангёнг Муссо» ва оқ рангли «Хундай Соната» автомобиллари текширилиб, тегишли экспертизалар тайинланган.

Жиноятчилар қочиб кетган қизил «Дэу Нексия» Қора-Сув тумани Киров қишлоғининг Янги-Чек ҳудудидан топилган ва жарима майдончасига киритилди. Гумонланувчиларни ушлаш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 47 ёшли жабрланувчи валюта айирбошлаш билан шуғулланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ