Россияда Қирғизистон фуқароси йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимига пора таклиф қилгани учун ҳибсга олинди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Қирғизистон фуқароси қўлга олинди. У йўл ҳаракати полициясига пора берганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда бугун, 22-декабрь куни Россия ОАВ ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбаларига таяниб хабар берди.

20-декабрь куни эрталаб йўл ҳаракати полицияси ВАЗ-2105 русумли автомашинани тўхтатди. Уни 44 ёшли қирғизистонлик ҳайдовчи бошқарган. ОАВ маълумотларига кўра, ҳайдовчи маст бўлган, шу сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари баённома тўлдиришни бошлаганлар.

«Полиция ҳодими машинасида ҳайдовчи баённомани тўлдирмаслик учун 60 минг рубл конвертни берган», дейилади хабарда.

Инспекторлар пора бераётган ҳайдовчи ҳақида полицияга маълум қилишди. Ҳайдовчи ҳибсга олинган ва Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 291-моддаси 3-қисми (мансабдор шахсга пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ