Молия вазирлигида очилган махсус ҳисоб рақамига жисмоний шахслардан 33 миллион 600 минг сом ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига жами 1 миллиард 312 миллион 94 минг 626 сом тушган. Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов 1 миллиард 223 миллион 551 минг 690 сом тўлаган.
Молия вазирлигида иккита мақсад учун махсус ҳисоб очилди: биринчидан, давлатга зарар етказганлардан пул ундириш; иккинчидан, ташқи қарзни тўлашда ёрдам бериш; Фуқаролар ихтиёрий равишда ҳар қандай миқдордаги пулни ўтказишлари мумкин.
Раимбек Матраимов Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш хизмати томонидан шу йилнинг 20-октябрида ҳибсга олинган. У 2016-йилдан буён божхона соҳасида коррупция схемасини ташкил қилишда айбланмоқда.
Матраимов коррупциявий ишларини тан олди ва давлат хазинасига 2 миллиард сом тўлашини айтди. У олдиндан 80 миллион сомни ўтказган эди.