Ўш шаҳрида Эрон томонидан қурилган спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди

Бугун, 21-декабрь куни Ўш шаҳрининг Манас-Ота кичик туманида Эрон Ислом Республикаси томонидан грант асосида қурилган янги спорт мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўш шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов, Эрон Ислом Республикасининг Қирғизистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Харрозиден, шаҳар Кенгаши раиси Жапарбек Ўрмўнов, спортчилар ва маҳаллий аҳоли иштирок этди. Т.Сарибашов аҳолини янги спорт мажмуасининг очилиши билан табриклади ва Эрон Ислом Республикаси Элчисига миннатдорчилик билдирди.

«Қирғизистон-Эрон» джўстлик спорт мажмуаси нафақат келажак чемпионларимизни тарбиялайди, балки Қирғизистон ва Эрон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлайди десам янглишмайман. Мураббийларимиз спорт мажмуасида юқори даражадаги тадбирларни ўтказиб, турли миллатларнинг келажакдаги истеъдодларини ривожлантириш, спорт бойлигини, халқимиз бағрикенглигини ва ватанпарварлигини уйғотишга катта ҳисса қўшадилар. Умид қиламанки, бу ерда халқаро мусобақалар ташкил қилинади ва энг яхши спорт усталари, Осиё ва жаҳон чемпионлари Ўшдан чиқади деб ишонаман «, деди шаҳар мэри.

Шундан сўнг шаҳар мэри расмий меҳмонлар билан биргаликда спорт мажмуасининг қизил тасмасини кесиб, шароитлар билан танишди.

Шунингдек Т.Сарибашов ҳам спортчилар билан суҳбатлашди. Спорт мажмуасида 2 та спорт зали, ювиниш хонаси, кийиниш хоналари мавжуд. 1-залда қирғиз кураши, дзюдо, юнон-рум, эркин кураш, самбо, таэквондо, каратэ-до бўйича машқлар, 2-залда волейбол, баскетбол, ​​мини-футбол бўйича машқлар ва мусобақалар  ўтказилди.

Шунингдек, спорт мажмуаси ҳовлисида волейбол майдончаси мавжуд. Бундан ташқари, ёш болалар учун ўйин майдончаси қурилди.

 

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ