COVID: Тўрт киши вафот этиб, 85 киши оғир аҳволда

Сўнгги бир кун ичида тожливирус туфайли тўрт киши вафот этди. Бу ҳақда республика штаби хабар бермоқда.

Улар:

Бишкек шаҳрида – 1 та;

Ўш вилоятида – 2;

Боткен вилоятида – 1.

Қирғизистонда COVID инфекциясидан жами 1328 киши вафот этди.

Айни пайтда касалхонада Қирғизистон бўйича 1694 бемор даволанмоқда. Улар орасида:

24 киши – қониқарли аҳволда;

1109 – ўрта аҳволда;

476 – оғир аҳволда;

85 – ўта оғир аҳволда.

Шунингдек амбулатор шароитда  2551 киши даволанмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ