Осиё тараққиёт банки Қирғизистонга 50 та ҳаво сифатини назорат қилувчи датчикларни совға қилди. Бу ҳақда ОТБ хабар қилди.

Таъкидланишича, идора раҳбари Кендис Макдиган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология агентлигига 50 та асбобни совға қилган. Ускуналар тахминан 90 000 АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.
“Ҳавонинг сифати мониторлари — бу қуёш батареялари, ташқи қалқонлар ва уяли алоқаларни ўз ичига олган янги авлод датчиклари бўлиб, улар калибрланган ҳаво сифати маълумотларини реал вақтда юборади. Калибрланган маълумотлар Қирғизгидромет томонидан мамлакатдаги ҳаво сифати бўйича расмий ва ишончли статистика сифатида ишлатилади ”, — дейилади хабарда.
Ҳар йили Бишкекда совуқ об-ҳавонинг бошланиши билан ҳаводаги ПМ2,5 зарралари даражаси кескин ошиб боради. Ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида, www.airvisual.com веб-сайтига кўра, Бишкек дунёнинг энг ифлос шаҳарлари қаторига кирди. Давлат идоралари Бишкекдаги ҳаво ифлосланишининг асосий сабаблари сифатида транспорт воситалари ва хусусий сектор чиқиндиларини кўрсатмоқда.
Ўтган қишда фаоллар пойтахтда ҳавонинг ифлосланишига қарши тинч митинглар ўтказдилар.