COVID 297 кишидан топилиб, ўлим қайд қилинмади . Сўнгги статистика

Ўтган кун давомида мамлакатда 297 кишига тожливирус ташхиси қўйилган ва 398 бемор тузалган. Бу ҳақда республика штаби хабар берди.

Касалланганлар:

Бишкек – 93;

Ўш – 9;

Чуй вилояти – 66;

Ўш вилояти – 16;

Талас вилояти – 9;

Норин вилояти – 5;

Иссиқкўл вилояти – 57;

Жалолобод вилояти – 25;

Боткен вилояти – 17.

Соғайганлар:

Бишкек – 122;

Ўш шаҳри – 9;

Чуй вилояти – 101;

Ўш вилояти – 24;

Талас вилояти – 12;

Норин вилояти – 7;

Иссиқкўл вилояти – 36;

Жалолобод вилояти – 52;

Боткен вилояти – 35.

Ўтган бир сутка ичида мамлакатда бу касалликдан ҳеч ким вафот этгани йўқ.

Шундай қилиб, Қирғизистонда тожливирус юқтириб олганлар сони 77 356 тага етди. Шулардан 70192 киши соғайиб, 1307 бемор вафот этди.

Айни пайтда касалхоналарда 2086 бемор тожливирус билан даволанмоқда. Шулардан 542 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда дейилмоқда.

Бир кунда тўртта шифокорга тожливирус ташхиси қўйилди. Улардан бири касалликни қизил зонадан юқтиргани айтилди. Шу билан бирга, 11 тиббиёт ходими уй карантинидан чиқарилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ