Ўтган сутка давомида Қирғизистонда яна 341 кишига CОВИД-19 ташхиси қўйилган. Бу ҳақда республика штаби хабар берди.
Улар:
Бишкек шаҳрида 112 киши;
Ўш шаҳрида 4 киши;
Чуй вилоятида 93 киши;
Ўш вилоятида 14 киши;
Талас вилоятида 6 киши;
Норин вилоятида 2 киши;
Иссиқкўл вилоятида 58 киши;
Жалолобод вилоятида 35 киши;
Боткен вилоятида 17 киши.
Шундай қилиб, Қирғизистонда жами 77 059 кишига тожливирус ва зотилжам ташхиси қўйилган. Шу билан бирга, сўнгги 24 соат ичида мамлакат бўйлаб яна 453 киши тожливирус ва зотилжамдан даволанди ва шифохоналардан чиқарилди.
Бу билан, Қирғизистонда жами 69 794 киши тожливирус ва зотилжамдан соғайди.
Бундан ташқари, сўнгги бир кун ичида Қирғизистонда тожливирус ва зотилжамдан ўлим қайд этилмаган. Бугунги кунга қадар мамлакатда тожливирусдан 1307 киши вафот этган.