Бугун, 7 декабрь куни Қирғизистонда тожливирусдан икки касал вафот этди. У Бишкек ва Чуй вилоятида қайд қилинди.
Мамлакатда тожливирус қайд қилингандан бери 1297 бемор касаллик туфайли вафот этди.
Ўткан кун давомида COVID-19 касаллигининг 293 та ҳолати қайд этилди.
-Бишкек – 121;
-Ўш – 4;
– Чуй вилояти – 63;
-Ўш вилояти – 3 та;
– Талас вилояти – 11;
-Норин вилояти – 1 та;
– Иссиқкўл вилояти – 46;
– Жалолобод вилояти – 30;
– Боткен вилояти – 12.
Мамлакатда қайд қилинган тожливирус касалларининг умумий сони 75 395 тага етди.
Бир кунда 407 киши COVID-19 дан соғайди.
-Бишкек – 121;
– Ўш шаҳри – 10;
– Чуй вилояти – 103;
– Ўш вилояти – 12;
– Талас вилояти – 12;
-Норин вилояти – 1 та;
– Иссиқкўл вилояти – 38;
– Жалолобод вилояти – 60;
– Боткен вилояти – 50.
Тожливирусдан соғайганларнинг умумий сони 67 400 га этди.
7-декабрь ҳолатига кўра 12 нафар тиббиёт ходимига тожливирус ташхиси қўйилган. 1 тиббиёт ҳодими касалхонадан, 9 нафари уй карантинидан чиқарилди.
Қирғизистонда 3980 нафар шифокор COVID-19 юқтириб олган, улардан 3679 нафари соғайди.