Россия ва Туркиядан Қирғизистонга 500 дан ортиқ ватандош келмоқда

22 ва 24 апрел кунлари қирғизистонликларнинг Россия ва Туркиядан келиши кутилмоқда. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Кубатбек Боронов Республика оператив штабининг мажлисида маълум қилди.

Бугун Россиянинг Новосибирск шаҳридан келадиган авиарейсда 176 киши олиб келинади. 24 апреля куни Истамбул-Бишкек чартер авиарейси режалаштирилган бўлиб350 қирғизистонлик олиб келинади.

Республика штабининг маълум қилишича, келганларнинг ҳаммаси Бишкекдаги обсервация пунктларига жойлаштирилади.

«Обсервация пунктлари, тиббиёт муассасалари тайёр бўлиши керак. Тегишли барча хизматлар, маҳаллий хокимият идоралари аниқ ва ҳаракатлар алгоритмига биноан олиб келинганларни жойлаштиришлари керак. Улар келган фуқоролар учун барча шароитларни яратишлари лозим», – деди Боронов.

Вазирлар маҳкамасининг маълумотига кўра, жаҳон бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқала бошлагач дунёнинг турли мамлакатларидан Қирғизистонга 4 мингдан ортиқ қирғизистонлик қайтиш истагини билдирган.

Бундан аввал Жоғорку Кенеш депутатлари хориждаги қирғизистонликларни қайтариш масаласида транспорт йўлаги ташкил қилиш ва чартер рейсларни уюштириш борасида зудлик билан чоралар кўриш мақсадида хукуматга топшириқ берган эди. Шундан сўнг Истамбулдан чартер рейси ташкиллаштирилиб, 211 киши Қирғизистонга олиб келинди.

22 апрел ҳолатига кўра Қирғизистонда коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ 612та ҳолат қайд қилинди. Соғайиб кетган 254 киши шифохонадан чиқарилди. Вирус тарқала бошлаганидан бери COVID-19ни юқтирган 7 киши вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ