Қирғизистонда йил бошидан бери оиладаги зўравонликлар 65%га ошди

Қирғизистонда 2020 йилнинг январидан март ойига қадар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан оиладаги зўравонликлар билан боғлиқ 2319 та мурожаат қайд қилинди, дея хабар беради Қирғизистон ИИВ.

2019 йилнинг шу даврига таққослаганда оиладаги зўравонликлар бўйича шикоятлар 65%га кўпайди. Жабрдийдаларнинг 95% ни 21 ёшдан 50 ёшгача бўлган аёллар ташкил қилади.

Уч ой мобайнида оиладаги зўравонлик негизида 8 та қотиллик қайд қилинди, бу ҳам ўтган йилнинг шу даврга нисбатан икки баробар кўпдир (расмий маълумотлар бўйича).

Қирғизистон милицияси уч ой давомида мана шу аризалар бўйича оғир бўлмаган тан жароҳатига оид 105та, 144 та қийноқ ҳолати бўйича ва 138 та оғир тан жароҳати бўйича жиноий иш қўзғатилди, дея хабар берди вазирлик. Оилавий зўравонликнинг 2682 та ҳолати, улар асосан калтаклаш ва кичик безорилик бўлгани боис маъмурий моддага тушди.

Кўплаб мамлакатларда коронавирус эпидемияси туфайли оиладаги зўравонликлар ошгани ҳақида БМТ хабар тарқатган эди. Россияда оиладаги зўравонликлар жабрдийдалари билан ишловчи тўққизта жамоат ташкилоти хукуматга мурожаат қилиб карантин шароитларида жабрдийда аёлларга ёрдам бериш ва уларни ҳимоялаш мақсадида зарур чоралар кўришга чақирди.

Ўз навбатида Россия Давлат Думасининг депутатлари бўлмиш бир нечта аёл оилавий можаролар жабрдийдаларини карантин режимини бузгани учун жазоламасликни, шунингдек оиладаги зўравонлик борасидаги аризаларга полиция тезкорлик билан муносабат билдириши лозимлигини ва жабрдийдаларни ҳимоя қилиш ҳамда зўравонлик жабрдийдаларига ёрдам бериш мақсадилда мувоффиқлаштириш марказлари ташкил қилиш лозимлигини таклиф қилдилар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ