Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар сони 631 кишига етди. Бир киши вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда республикада СOVID-19 инфекциясини юқтирган 19та янги ҳолат аниқланди.

Улар: Бишкек шаҳрида 8та, Чуй вилоятида 4, Ўш шаҳрида 4 ва Ўш вилоятида 3 нафарни ташкил қилади.

Бишкекдаги юқумли касалликлар клиник касалхонасида 22-апрель куни коронавирусга чалингани тасдиқланган 53 ёшли аёл оламдан ўтган.

Бемор аёл касалхонага оғир аҳволда 5-апрель куни олиб келинган ва жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Марҳума 1-апрелдан 5-апрелгача Кеминдаги касалхонада даволангани, қатор хасталиклари борлиги айтилмоқда.

Бугунги кунда республика бўйича инфекция юқтирганларнинг умумий сони 631тага етди.

Стационарларда даволанаётганлар сони 321 киши. Улардан беш нафари жонлантириш бўлимида. Касалхонадан чиққанлар сони 302 нафарни ташкил этган бўлса, 8 киши коронавирус сабаб оламдан ўтди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ