COVID-19: Уч бемор вафот этиб, 596 киши қайд қилинди

Ўтган кун давомида Қирғизистонда COVID-19 касаллигидан уч касал вафот этди. Уларнинг иккитаси Боткен вилоятида, биттаси Жалолобод вилоятида қайд қилинган. Пандемия бошланганидан бери тожливирусдан ўлганлар сони 1142 кишига етди.

30-октябрь ҳолатига кўра, республикада COVID-19 касаллигининг 596 янги ҳолати қайд этилди. Уларнинг аксарияти Бишкек ва Боткен вилоятларида аниқланган.

Бишкек шаҳри – 136;

Ўш шаҳри – 23;

Чуй вилояти – 89;

Ўш вилояти – 64;

Талас вилояти – 39;

Норин вилояти – 7;

Иссиқкўл вилояти – 35;

Жалолобод вилояти – 91;

Боткен вилояти – 112.

Мамлакатдаги тожливирус юқтирганларининг умумий сони 58394 тага етди.

Касалхоналарда 3359 бемор бор, уларнинг 90 нафари ўта оғир аҳволда. Уй шароитида даволанаётган 3814 киши бор.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ