Жалолобод бозорларига юзқопсиз кириш мумкин эмас

Жалолободдаги барча бозорларга фақат маскалар билан кириш мумкин. Фуқаролар ўртасида юзқоп режимини кузатиб бориш учун тегишли сектор вакиллари бозорларга кириш жойларида туришмоқда. Антисептиклар ва тана ҳарорати мониторлари мулкчилик шаклидан қатъий назар барча бозорларда ўрнатилади.

Шу муносабат билан бугун шаҳар мэри ўринбосари Руслан Алтимишев бозор раҳбарлари билан учрашди ва масалани кўтарди. У ҳозирги касалликнинг олдини олишда ёрдам беришга чақирди ва зарур чораларни иложи борича тезроқ кўришни буюрди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ