Қирғизистон Қозоғистондан молиявий ёрдам сўради

Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Руслан Қазақбаев Нур-Султонга иш сафари давомида Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Р. Қазақбаев Қирғизистон ҳукумати Қозоғистоннинг сармояларини мамлакат қонунларига мувофиқ ҳимоя қилишини таъкидлади.

Шунингдек, Қазақбаев Қозоғистон ҳукуматидан Қирғизистондаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда молиявий ёрдам ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни сўради.

Учрашув якунида яқин орада юқори даражадаги икки томонлама учрашув ўтказишга келишиб олинди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ