Қора-Сувда касал кўргани борган тез ёрдам машинасини синдириб юборишди

Қора-Сув туманида касал кўргани борган тез ёрдам машинаси синдирилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар тез ёрдам хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, бугун, 29-октябрь куни соат 18:30 атрофида Қора-Сув тумани Бирлешкен қишлоғида яшовчиси онасининг қон босими кўтарилганлиги сабабли тез ёрдам чақирган.

Тез ёрдам 11 дақиқа ичида етиб келган, ушбу одамнинг қон босимини текшираётганда тез ёрдам чақирган фуқаро машина ҳайдовчисини калтаклаган. Кейин у машинани синдириб ташлаган.

Тез ёрдам хизматининг хабар беришича, у ердан фелдьшер ва ҳайдовчи аранг қочиб қутулишган.

Ўш ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа жойида милиция иш олиб бормоқда.

Кейинроқ Ўш ички ишлар бошқармаси вакили Жениш Аширбаев тез ёрдам машинасининг ойнасини синдириб ташлаган одам маст ҳолатда бўлганини айтди.

“Қора-Сув тумани ИИБнинг тезкор тергов гуруҳи Бирлешкен қишлоғида тергов ўтказиш учун борган. Тез тиббий ёрдам машинасининг деразасини синдириб ташлаган 56 ёшли фуқаро Қора-Сув шаҳар ИИБга сўроқ учун олиб кетилган. Шунингдек, тез ёрдам ҳайдовчиси ва шифокори ғам кўрсатма беришмоқда. 56 ёшли фуқаро маст ҳолатда бўлган. У: «Нега тезда келмадинлар?» деб, автомобиль ойнасини металл буюм билан синдириб ташлаган экан », – деди Ж. Аширбоев.

Ҳодиса Қора-Сув тумани ИИБ томонидан Жиноятлар ва қилмишларнинг ягона реестрига ўзбошимчалик моддаси билан рўйхатдан ўтказилиб, судгача иш қўзғатилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ