COVID-19: 522 киши қайд қилинди, 93 кишининг аҳволи ўта оғир

29-октябрь ҳолатига кўра Қирғизистонда COVID-19 касаллиги билан касалланганларнинг умумий сони 57 798 тага етди. Сўнгги кунда 522 та янги ҳолат қайд этилди:

Бишкек шаҳри – 110;

Ўш шаҳри – 33;

Чуй вилояти – 58;

Ўш вилояти – 75;

Талас вилояти – 26;

Норин вилояти – 7;

Иссиқкўл вилояти – 37;

Жалолобод вилояти – 86;

Боткен вилояти – 90;

29-октябрь ҳолатига кўра 3444 бемор касалхонада даволанмоқда. Улардан 93 нафарининг аҳволи ўта оғир, 2396 нафар беморнинг аҳволи ўртача, 878 нафарининг аҳволи оғир, 77 нафарининг аҳволи қониқарли.

Уй шароитида даволанаётган 3580 бемор бор.

Сўнгги бир кун ичида Боткен вилоятида битта бемор тожливирусдан вафот этиб, ўлимларнинг умумий сони 1139 кишига етди.

Бир кунда 460 бемор COVID-19 дан соғайди. Тожливирусдан соғайганларнинг умумий сони 49 минг 97 кишига етди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ