Қирғизистонда ҳар минг кишига 158 та автомобиль тўғри келади

Қирғизистонда 2019-йилда 32 миллион тонна маҳсулот автотранспорт орқали ташилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Автомобиль транспортларида юк ташишнинг 98 фоиздан ортиғи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилади.

2019-йилда юк ташишнинг энг катта ҳажми Чуй ва Иссиқкўл вилоятлари, шунингдек Бишкек шаҳри транспорт субъектларига тўғри келган.

Йўловчиларни ташишнинг 90 фоизидан ортиғи автотранспортларни (автобус ва таксилар)  ташкил қилади. Бундай транспортнинг 90 фоиздан ортиғи якка тартибдаги тадбиркорлар (жисмоний шахслар) томонидан амалга оширилади.

2019-йилда 677 миллион киши ёки 94 фоиз йўловчилар хусусий автобуслар, микроавтобуслар ва таксилар билан, 42 миллион эса хусусий автотранспорт компаниялари томонидан ташилган.

2020-йилнинг бошида бир миллиондан ортиқ хусусий автомобиллар бўлган, бу 2018 йилга нисбатан 4 фоизга кўпайганини билдиради.

Республиканинг доимий аҳолисининг ҳар мингтасига 158 та автомобиль тўғри келади. Автоуловларнинг энг катта улуши Бишкек, Чуй вилояти ва Ўш шаҳрининг аҳолисига тегишлидир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ